Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Халқ оғзаки ижоди ва уйғурлар урф-одатларини тадқиқ қилган олима умрбодга қамалди

28.09.2023


Халқ оғзаки ижоди ва уйғурлар урф-одатларини тадқиқ қилган олима умрбодга қамалди

Хитойда уйғур миллатига мансуб профессор Роҳила Довут "давлат хавфсизлигига таҳдид" учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар тарқатган.

Нашр маълумотларига кўра, 2018 йилда аёлнинг бедарак кетгани хабар қилинганди. У ҳозир 57 ёшда. Роҳила Довут ўзининг тадқиқотида халқ оғзаки ижоди ва уйғурлар урф-одатларини ўрганиш билан шуғулланган. Озодликдан ташқари, профессор сиёсий ҳуқуқлардан ҳам маҳрум этилган.

Гарвард ва Кембриж, шунингдек, Корнелл, Британия Колумбияси, Пенсильвания, Вашингтон ҳамда Индиана университетлари Роҳила Довутни озод қилиш талаби билан чиққан.

Айтилишича, 2016 йилдан буён Хитойда 300 нафарга яқин уйғур зиёлилари қамалган.

Report typo