Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

21.01.2020


ХАВФСИЗ ТУРИЗМ ХОДИМЛАРИ ОҒУФУРУШЛАРНИ ҚЎЛГА ОЛДИ

Жиноятга жазо муқаррар

Хабарингиз бор, юртимизнинг қатор тарихий шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси асосида сайёҳлар турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиниб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда. Ўз навбатида вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жиноятлар ҳам фош этилиб, қидирувда бўлган жиноятчилар ушланишига эришилмоқда.

Бунга яқинда осон ва мўмай даромад топишни мақсад қилган бир нечта оғуфуруш хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан қўлга олинганини мисол келтириш мумкин.

Шаҳрисабз шаҳри Абадият кўчасида яшовчи, 1951 йилда туғилган С.А. 5 дона гугурт қутисига жойланган, оғирлиги 22,5 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини шу шаҳарлик, 1980 йилда туғилган Р.Т.га 1 миллион 500 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, С.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 58 дона гугурт қутисига жойланган, соф оғирлиги 229,3 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

Ўтказилган кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Р.Т. ва С.А.дан олинган 63 дона гугурт қутисига жойланган марихуананинг соф оғирлиги 251,8 граммни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo