Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.01.2024


Хитой Халқ Республикаси - вилоятимизнинг 2023 йилги энг йирик ташқи савдо ҳамкори

Қашқадарё ва дунё

2023 йилда Қашқадарё ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги  савдо айланмаси ҳажми олдинги йилга нисбатан 2,3 баравар ортиб, 209,3 миллион АҚШ долларига етди.

Вилоят статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, ўтган йил давомида воҳамиздан Хитойга экспорт қилинган маҳсулот ва хизматларнинг умумий ҳажми 2022 йилга нисбатан 239,5 фоизга, Осмоности мамлакатидан Қашқадарёга импорт ҳажми эса 228,8 фоизга ўсган.

2023 йилда вилоятнинг жами ташқи савдо айланмаси (ТСА) ҳажми 735 миллион 586,5 минг долларни ташкил этган бўлса, унда Хитой Халқ Республикасининг улуши 28,5 фоизга тенг, яъни мазкур мамлакат вилоятимизнинг айни пайтдаги энг йирик ташқи савдо ҳамкори ҳисобланади. Бу борадаги иккинчи ва учинчи ўринларни Туркия (ТСА ҳажми: 103,2 миллион доллар, улуши 14 фоиз) ҳамда Россия Федерацияси (99,3 миллион доллар ва 13,5 фоиз) эгаллаган.

Мутахассисларнинг фикрича, кейинги йилларда Ўзбекистон ҳудудлари ва, хусусан, Қашқадарё расмийлари ва тадбиркорларининг хитойлик ҳамкорлар билан алоқаларининг кенгайиши натижасида тез орада ўзаро савдо айланмаси ҳажмининг янада ортиши кутилмоқда.

Report typo