Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 декабрь, якшанба. 2019 йил                         Махсус версия RU

Абдуқаюм БЕККАМОВ

22.11.2019


ХОЛМИРЗАБЕК – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Спорт

16-17 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт мажмуасида ўтказилган ашихара-каратэ бўйича халқаро мусобақада деҳқонободлик ёш спортчи Холмирзабек Михлиев кумитэ йўналишида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди, ката йўналишида эса бронза медаль соҳибига айланди.

Холмирзабек спортнинг ушбу тури билан 8 ёшидан бошлаб шуғулланади. Устозлари Нурмуҳаммад Чориев ва Чўли Эсоновдан спорт сирларини қунт билан ўрганиб, 2015 йилда Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ўтказилган Евроосиё чемпионатида фахрли биринчи ўринни эгалади. Республика ва халқаро миқёсда ўтказилган кўплаб мусобақаларда совриндор бўлди. 2015 йилда эса Ўзбекистон ашихара-каратэ федерацияси терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди.

Холмирзабек Михлиев айни пайтда Деҳқонобод туманидаги 85-мактабнинг 11-синфида ўқияпти.  Унинг орзулари бир олам. Инсон чин дилдан орзу сари интилса, барча муваффақиятларга эришиши мумкинлигини теран англайди у.

Абдуқаюм БЕККАМОВ

 

Report typo