Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 июнь, пайшанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

14.11.2017


ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур жабҳадаги ишлар қўламини кенгайтирди. Умуман олганда, бугун мамлакатимизда 4 мингга яқин хусусий тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатиб, улардаги тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага етди.

Вилоятимизда ҳам тиббиёт соҳасининг хусусий секторини барқарор ривожлантириш, ушбу тармоқ фаолиятини янада кенгайтиришга соғлиқни сақлаш тизимининг давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган кенг турдаги тиббиёт хизматларини сифат жиҳатдан юксалтириш ва янада тўлдиришга хизмат қиладиган таркибий қисм сифатида қаралмоқда. Яқинда Қарши шаҳрида иш бошлаган  “Bravo sky med” тиббиёт маркази ҳақида ҳам шу фикрни билдириш мумкин.

Марказ очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлардан мамнун эканликларини  алоҳида эътироф этишди.

- Марказимиз беморларга барча касалликлар бўйича аниқ ташхис қўйиш имконини берувчи замон талабларига мос асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, - дейди “Bravo sky med” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акрам Халилов. – Бу ерда асосий эътибор касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган. 

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, хусусий тиббиёт муассасаларига четдан олиб келинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари берилгани айни муддао бўлди. Яратилаётган бундай шароитлар хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини бераётир.

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo