Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.04.2022


“КИНО КАРВОНИ” – ОЛИС ҚИШЛОҚЛАРДА

Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамкорлигида элимиз ардоғидаги санъаткорлар вилоятимизнинг энг олис ҳудудларида концерт дастурларини намойиш этишмоқда.

Тадбирлар Шаҳрисабз туманидаги энг чекка Қўшқанот, Тўдамайдон, Оқ олтин, Тепар, Ҳожимайдон, Мевазор, Мўминобод, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинлари қишлоқларида ўтказилмоқда. 

Шу кунларда Қашқадарё маданият марказига айланди. Кинематография агентлиги ташаббуси ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда киноижодкорлардан иборат “Кинокарвон” гуруҳи аъзолари ҳам Шаҳрисабз, Чироқчи, Китоб, Яккабоғ туманларида одамлар билан учрашиб, дилдан суҳбат қурмоқдалар, кўнгли кемтик инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларга руҳан далда бўлмоқдалар.

Тадбирлар давомида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Афв”, “Бир кунлик тўй” “101 рейс”, “Лолагулим” каби янги миллий фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

 

 

 

Report typo