Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.09.2021


Клуб футболчиларнинг геномини ўрганмоқчи

Genotek тиббий генетика маркази ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳамкорликда тадқиқот ўтказади. Ишнинг мақсади - футболчилар геномини ўрганиш.

Мажмуавий генетик тадқиқотларда клубнинг асосий таркиб ўйинчилари ва бошқа жамоалар футболчилари қатнашади. Изланишларда инсоннинг келиб чиқиши, саломатлиги, узоқ умр кўриши, спортдаги маҳорати, дори қабул қилиш ва ҳар хил      таомларга қарши таъсирини акс эттирувчи минглаб генлар ўрганилиши кўзда тутилган.

Тадқиқот якунида мутахассислик ДНКси ҳосил қилинади, дейилади "Спорт-Экспресс" хабарида.

Изланишлар натижалари касалликлар профилактикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. Шунингдек, табиатан спортга қобилиятли шахсларни аниқлаш мумкин бўлади.

Report typo