Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Комил ИСЛОМОВ

05.12.2017


КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ

Айтиш жоизки, осойишталигимиз посбонлари, тинчлигимиз кафолати саналган Ватан ҳимоячилари ўртасида ўтказилаётган бу каби мусобақалар ходимларнинг жисмонан бақувватлиги ҳамда жанговар шайлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Мусобақа ярим финалида вилоят божхоначилари ҳарбий қисм хизматчиларидан ташкил топган жамоани мағлуб этган бўлса, иккинчи жуфтликда Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ИИБ жамоасидан устун келиб, финалга йўл олди.

Финал қизғин курашларга бой ўтди ҳамда якунда МХХ вилоят бошқармаси жамоасининг қўли баланд келди, божхоначилар 2-ўрин билан кифояланди.

Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан совриндор жамоаларга олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Комил ИСЛОМОВ,

вилоят божхона бошқармаси катта инспектори

Report typo