Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жасур САТТАРОВ

23.02.2017


КУЙЛА, ЁШЛИГИМ

Мамлакатимизда ёшларнинг эстрада санъати бўйича истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, эстрада хонандалиги бўйича ижро маҳоратини ошириш, ўзбек миллий эстрада санъати анъаналарини тарғиб этиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш, шунингдек, жаҳон эстрадаси намуналари орқали ёшларнинг эстетик дидини юксалтириш мақсадида ўтказилаётган танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан 70 нафарга яқин истеъдодли хонанда иштирок этди.

Унда ғолиб ва совриндорлик фақат Қарши санъат коллежида таҳсил олаётган иштирокчи ёшларга насиб этганини қайд этиш лозим. Шу коллеж ўқувчиси Сайидаълам Ҳакимов 1-ўринни ва танловнинг республика  босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, 2- ва 3-ўринларга мос равишда Парвоз Ҳасанов ва Зулфизар Илҳомова сазовор бўлди.

Жасур САТТАРОВ

Report typo