Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Сожида АЛЛАЁРОВА

26.03.2019


ЛИБОСЛАРДАГИ ЎЗЛИК ИФОДАСИ

Президентимиз таклифига биноан Шаҳрисабзни "фестиваллар шаҳри"га айлантириш борасида қатор амалий ишлар бошланган. Халқаро миллий либослар фестивали ҳам ана шу саъй-ҳаракатлар натижаси бўлиб, тадбир ўтган йили илк бора ўтказилган ва унда дунёнинг турли мамлакатлари вакиллари ўз ишларини намойиш этишган эди.

Бу йил ҳам фестиваль юқори савияда ташкил этилди. Унда Россиянинг "Asian spirit", Озарбайжоннинг "Gulnara Khalilova", Туркманистоннинг "Ayna izbasar", Қирғизистоннинг "Kate Zabolotnova", Қозоғистоннинг "Aynurа Maidanova", Грузиянинг "Ketisasbvili Mari" ҳамда Ўзбекистоннинг "Ra'no collection", "Sindor collection", "Mohigul", "Bukhara brilliant silk", "Banoras", "Guzal collection", "Istorakhan", "Nataly Kondra", "Nodirabegim", "Iroda Agzam Xoja", "Dilorom collection", "Azima", "Kafa" каби брендларига оид миллий либослар коллекциялари намойиш этилди.

Ўзбекистонлик Ирода Агзамхўжаева, қирғизистонлик Катя Заболотнова ва Алия Эдилова,  туркманистонлик Айна Избасар томонидан тақдим этилган миллий либослар экспертлар томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, фестиваль доирасида Шаҳрисабз шаҳри тарихий марказида ўзбек миллий либослари, урф-одатлари, таомлари кўргазмаси, сумалак сайли, фольклор дасталарининг чиқишлари, дорбозлар,  полвонлар мусобақалари, миллий таомлар тайёрлаш ҳамда хорижлик дизайнерлар иштирокидаги дизайнерлик маҳорат дарслари ташкил этилди.

  Сожида АЛЛАЁРОВА

 

Report typo