Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

19.01.2023


Ўлим коэффициенти туғилиш коэффициентидан юқори бўлди

Хитой аҳолиси сони ўтган йил давомида 850 минг нафарга камайган. Мамлакат давлат статистика бюроси эълон қилган маълумотлар шундан дарак беради.

 Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, аҳоли сонининг камайиши кейинги 60 йилда илк марта кузатилди.

"Хитой аҳолиси сони 2022 йил охирида (Гонгкон, Макао, Тайван аҳолиси ва хорижликларни ҳисобга олмаган ҳолда) 1 миллиард 411 миллион 750 минг кишини ташкил қилди. Бу кўрсаткич ундан аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 850 минг нафарга кам", дейилади статистик маълумотда.

Қайд этилишича, мамлакатда ўтган йилда 9 миллион 560 минг бола туғилган, 10 миллион 410 минг киши вафот этган. Ҳар минг кишига туғилиш коэффициенти 6,77 нафарни; ўлим коэффициенти 7,37 нафарни ташкил қилган.

 

Report typo