Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

24.01.2017


МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

Маросимда Ногиронлар жамияти   вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ботиров, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жовли Раҳимов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда кексалар, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш, уларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрсатилаётган юксак эътибор ҳақида сўзлар экан, бугунги дориломон кунлар, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва унинг қадри ҳақида алоҳида тўхталишди.

- Лойиҳамизга "Эъзоз" нуронийлар мулоқот маркази дея ном бериб, шу доирада қатор муҳим вазифаларни амалга оширишни кўзда тутган эдик, - дейди жамиятнинг туман бўлими   раиси Саодат Ҳамидова. - Мулоқот маркази биноси грант маблағи ва ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан бунёд этилди. Асосий мақсад кексаларнинг мазмунли дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, уларга кўрсатилаётган хизмат турларини янада яхшилашдир.

Энди марказ қошида тумандаги маҳаллаларда яшовчи 25 нафар кексадан иборат гуруҳ ташкил этилиб, улар ва тумандаги Саховат уйида яшовчилар ўртасида ҳафтада икки марта турли учрашувлар уюштирилади. Саховат уйидаги кексаларнинг туғилган кунлари, спорт мусобақалари ўтказилади.

Шу куни Ногиронлар жамияти вилоят бўлими ҳамда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамоат фонди Қамаши туман бўлинмаси томонидан ўзгалар қаровига муҳтож бир неча инсонларга ногиронлик аравачалари ҳам топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo