Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 февраль, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU

23.01.2025


Миллиардерлар қўлида тўпланган бойлик 15 триллион долларга етди

Oxfam хайрия ташкилоти ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё миллиардерларининг молиявий ҳолати 2023 йилдагига нисбатан уч марта тезроқ кўпайиб, 2 триллион долларга ўсди.

"Ўтган йили миллиардерлар сони дунё миқёсида 204 нафарга кўпайиб,  2 минг 769 кишига етди. Уларнинг умумий бойлиги миқдори атиги 12 ойда 13 триллион доллардан 15 триллион долларга кўтарилди", дея қайд этилган материалда.

Ҳисоботда айтилишича, дунёнинг энг бой ўн одамининг молиявий ҳолати ҳар куни ўртача қарийб 100 миллион долларга яхшиланиб борган ва агар улар бир кечада ўз бойлигининг 99 фоизини йўқотган тақдирда ҳам миллиардерлигича қолаверади.

Хайрия ташкилоти қашшоқлик чегарасида яшовчи одамлар сони 1990 йилдан буён деярли ўзгаришсиз, яъни дунё аҳолисининг 44 фоизи эквивалентида қолаётгани ва 3,6 миллиардга яқинлашганини маълум қилган.

Материалда таъкидланишича, бойликларнинг катта қисми ишлаб топилмаган, чунки уларнинг 60 фоизи мерос ёки "ошна-оғайнигарчилик ва коррупция" туфайли ёхуд монопол ҳокимият натижасида орттирилади.

Report typo