Вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган танлов моҳиятида миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз, айниқса, бахшичилик санъати мотиви бўлган халқ достонларининг мазмун-моҳиятини англаш ва уларни асраб-авайлаш мақсади мужассамлаштирилди.
Якуний натижаларга кўра, фольклор-этнографик жамоалар йўналишида Муборак туманидаги “Занжирсарой” жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, бахши-шоирлар орасида деҳқонободлик Бойқўчқор Аҳмедов 1-ўринни эгаллади. Энди улар танловнинг республика босқичида қатнашади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Фотима ЖУМАЕВА,
вилоят маданият бошқармаси мутахассиси