Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.07.2022


Минглаб аҳоли эвакуация ҳақида тавсия олди

Япониянинг марказий Сидзуока префектурасида 190 минг нафардан ортиқ аҳоли ҳудудда давом этаётган кучли ёмғирлар туфайли юзага келаётган кўчки хавфи боис эвакуация ҳақида тавсия олган, дея хабар беради NHK телеканали. 

Унга кўра, ушбу маъмурий бирлик таркибига кирувчи Косай шаҳридаги Хамана кўли соҳилида яшовчи 2 минг 333 киши учун тавсия берилган. Шунингдек, Ханамацу шаҳрининг 189 минг 500 нафар аҳолиси ҳам эвакуация ҳақида тавсия олган.

Ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган энг юқори беш хавф даражасидан имкон борида хавфсиз ерларга эвакуация қилиш тавсияси ҳисобланган тўртинчи даража эълон қилинган.

Мамлакат бош метеорология агентлиги маълумотларига кўра, Сидзуока префектурасининг қатор туманларида бир суткада 100 миллиметргача ёғингарчилик тушиши мумкин.

Report typo