Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.САЙФИЕВ

23.03.2023


Миришкорда маънавият маскани фойдаланишга топширилди

Янги бино. Қулай ва замонавий шароит. Жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналари жамланган кутубхона. Самарали фаолият ва эзгу ташаббуслар учун ўзига хос муҳит. Миришкорда фойдаланишга топширилган маънавият масканида буларнинг барчаси жамулжам этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги қарори асосида барпо этилган маънавият маскани тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Шерали Санаев, кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Туман марказида қад ростлаган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд. Сара китоблар илм мухлислари ихтиёрида. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар, компьютерлар билан таъминланган.

Қурилиш ишларига 423 миллион сўм маблағ сарфланди.

Тадбирда ҳозир бўлганлар фаолиятдаги қулайлик янада ғайрат, шижоат билан ишлашга ундашини таъкидлашди.

Айтиш ўринли, айни пайтда Қашқадарёда фойдаланишга топширилган маънавият масканлари сони 7 тага етди.

Б.САЙФИЕВ

Report typo