Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 январь, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

05.01.2021


Муборакда “Рақамли технологиялар ўқув маркази” очилди

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Қашқадарё филиали Муборак телекоммуникация боғламаси қошида очилган мазкур ўқув маркази мамлакатимизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали IT-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Мазкур марказда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компьютер саводхонлиги  бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.

Туман ҳокимлигига кўра, марказда ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер саводхонлиги, дастурлаш технологиялари ва робототехника ўқув маркази ҳамда киберспорт йўналишлари фаолият юритади.

Маълумот ўрнида айтиш ўринли, худди шундай марказ дастлаб Қарши шаҳрида, сўнг Нишонда ташкил қилинган эди.

Шу билан бирга, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” компанияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги қошидаги Инновация, технология ва стратегия маркази билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 26-мактабда робототехника синфи фаолият бошлаб, машғулот ўтиладиган хоналар 243 миллион сўмлик компьютерлар, 3D-принтер, робототехника тўпламлари, проектор мосламаси ва бошқа инновацион ускуналар билан жиҳозланди.

Бу борадаги ташаббуслар ёшларни замонавий ва келажак касбларига йўналтиришда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Report typo