Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

01.10.2019


МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

2019 йил 27 сентябрь куни Президентнинг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Унга асосан Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

Юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга,  мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Иркаев Абдурахим Панджиевич - Қарши давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси доценти

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Турдиева Шохсанам Сайфуллаевна - Қарши шаҳридаги "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйи энагаси

"Дўстлик" ордени билан

Абдуллаев Ғайрат Уролович - Муборак саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

"Шуҳрат" медали билан

Жураева Хафиза Бердиёровна - Нишон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Мирзаев Муҳиддин Журақобилович - Яккабоғ туманидаги 94-умумий ўрта таълим мактабининг кимё ва биология фанлари ўқитувчиси

Рахманов Учқун Тошпўлатович - Қарши шаҳридаги "ILM-U ZIYO SCHOOL" нодавлат таълим муассасаси директори

Туйғунов Мирза Жумаевич - Чироқчи туманидаги 112-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси

Тураева Гузал Рузибоевна - Қарши шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Мукофотлар муборак, азиз ўқитувчи ва мураббийлар!

 

 

Report typo