Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

30.12.2020


“Насаф”да яна инқирозми?

Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” футбол клуби 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритди. Қийин иқтисодий аҳволга қарамасдан клуб эришган юқори натижалар футбол ишқибозларининг эътирофларига сазовор бўлди.

Бироқ sports.uz нашрининг ёзишича, бугун клуб молиявий муаммолар исканжасида қолган. Пандемия даврида бошқалар каби молиявий қийинчиликларга учраган Қашқадарё клуби футболчилар олдидаги 6 ойлик қарзларининг ярмини деярли икки ой муқаддам узишга эришган. Бироқ қолган қисми ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқ.

Қайд этилишича, клуб бош менежери Сергей Кучеренко 28 декабрда ватанига жўнаб кетиши ва унгача тўлиқ қарзлар ҳамда мукофот пулларини тўлаб беришни ваъда қилган. Амалда эса айтганларининг ҳеч бирини бажармай, юртига жўнаб кетган.

Раҳбариятнинг ваъдаларига ишонган ҳолда, бир қатор футболчилар кун кўриш учун турли манбалардан қарз олишга мажбур бўлишган. Ҳатто муддати кечикканлиги сабаб баъзиларнинг уйига МИБ ходимлари борган.

“Умид қиламизки, “Насаф”даги бу муаммолар тез кунларда ўз ечимини топади ва жамоа янги мавсумни яхши кайфиятда бошлайди”, дейилади хабарда.

Report typo