Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

05.06.2020


ОҒИЛ ОРТИДА...

Қилмиш-қидирмиш

Инсон икки ҳолатда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятга қўл уриши мумкин. Биринчиси – нафс бандаси сифатида наркотик моддалар истеъмолига ўрганиб қолганликдан бўлса, кейингиси мўмай даромад илинжидир.

Гиёҳвандликка ўрганиб қолган кимса, мутахассисларнинг таъкидлашича, хумори тутганда, кўзига ҳеч ким кўринмайди, ота-она, фарзанд, дўст... Унинг учун озгина заҳри қотил бўлса кифоя. Табиийки, бундай “асирлик” турли жиноятларга йўл очади, кишини инсоний фазилатлардан маҳрум этиб боради.

Ўзи истеъмол қилмаса-да, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиганлар эса оилалар пароканда бўлиши, инсонлар ёстиғи қуришига онгли равишда йўл очиб берадиган тубанлардир.

Шу боис мазкур турдаги жиноятларга қарши кураш мунтазам, жазо эса қатъий бўлади.

Шу йилнинг 4 июнь куни “Қорадори-2020” тадбири доирасида вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан Китоб туманидаги Искана қишлоғида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.У.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилди. Оғилхона ёнидаги махсус девор билан ўралган жойда 10 туп 25-35 сантиметр баландликда ўсган марихуана гиёҳвандлик воситаси ўсимлиги экиб парваришланаётгани маълум бўлди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, айни ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo