Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Очлик учинчи суткада одам организмига фойдали таъсир кўрсатишни бошлайди

07.03.2024


Очлик учинчи суткада одам организмига фойдали таъсир кўрсатишни бошлайди

Лондондаги қиролича Мария университети олимлари бошчилигидаги илмий жамоа очлик фақат учинчи суткага келибгина ички аъзолар фаолиятини яхшилашини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар 12 нафар соғлом кўнгилли иштирокида эксперимент ўтказган. Улар мутахассислар кузатуви остида етти кун давомида сувдан бошқа ҳеч қандай овқат истеъмол қилишмаган. Олимлар очлик аъзо-лар ишига ва инсон тана тизимига молекуляр даражада қандай таъсир қилишини аниқлашга ҳаракат қилганлар.

Маълум бўлишича, овқатдан тўлиқ воз кечиш учинчи суткага келиб одам организмига фойдали таъсир кўрсатишни бошлайди. Бу аъзолар ва тўқималар оқсил таркиби ўзгаришларини кузатиш натижасида ойдинлашган. Хусусан, овқатдан давомли воз кечиш нафақат ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради, балки кўплаб аъзолар ишига, жумладан, жигар ва ошқозон ости безидаги моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, олимлар организмда очлик ортидан айрим оқсиллар концентрациясининг ошиши бош мияга ҳам яхши томонлама таъсир қилишини аниқлашган.

Report typo