Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.05.2020


ОДДИЙ ЭТИК ҲАМ ТОПИЛМАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида инвестиция масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселекторда вилоятлар бўйича инфляция ҳисоб-китоби қилинганда, энг оғир вазият Қашқадарёда кузатилгани айтилди.

Қайд этилишича, вилоятга 70 фоиз маҳсулот ташқаридан кириб келяпти. Бирор кўрсаткич инфляция нуқтаи назаридан талабга жавоб бермайди. Маиший техниканинг 91 фоизи, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг эса 89 фоизи четдан келтирилмоқда. Вилоятда ҳатто Сирдарёга ёрдамга жўнатилган қурувчилар учун резина этик ва махсус кийим ҳам топилмаган, бу маҳсулотлар Ургутдан олиб келинган.

"Вилоятда фақат гўшт бор. Бошқа бирор соҳа маҳаллийлаштирилмаган. Қашқадарёга маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдан етиб боряпти", дея   Президент сўзларини келтиради kun.uz.

Давлат раҳбари Қашқадарёда маҳаллий инвесторларни жалб қилиш орқали нафақат янги иш ўринларини яратиш, балки солиқ тушумларини ҳам кўпайтириш имконияти мавжудлигини таъкидлаган.

Report typo