Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
2 май, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.ҚАҲҲОРЗОДА

17.02.2017


«ОИЛАЛАР САОДАТИ — МУСТАҚИЛЛИК САМАРАСИ»

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган кўрик-танловда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур кўрик-танлов истиқлол берган саодат туфайли бахту иқболи баланд, ҳар томонлама бошқаларга ўрнак бўла оладиган оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш каби мақсадларни кўзда тутади.

Танлов ғолиблари "Оила тинчлиги - юрт ободлиги", "Соғлом она ва бола" каби лойиҳалар, "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институтининг роли" мавзусидаги савол-жавоблар асосида аниқланди.

Якунда Қамаши туманидаги Қаҳрамон Тоштурдиев ва Муқаддас Эргашева оиласи 1-ўринга лойиқ кўрилди ва Халқаро оила кунида бўлиб ўтган танловнинг мамлакат  босқичида иштирок этди.

Ш.ҚАҲҲОРЗОДА

Report typo