Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

22.01.2019


ОИЛАВИЙ КОРХОНА ҲАМ ҚҚС ТЎЛАЙДИМИ?

- Сoлиқ кoдексининг 350-мoддaсигa киритилгaн ўзгaртиришгa aсoсaн сoлиқ дaвридa oлингaн ялпи тушуми бир миллиaрд сўмдaн oшмaгaн юридик шaxслaр ягoнa сoлиқ тўлoви тўлoвчилaри бўлиши мумкин. Шунингдек, Сoлиқ кoдексининг 351-мoддaсигa aсoсaн сoлиқ дaвридa oлингaн ялпи тушуми бир миллиaрд сўмдaн oшгaн ягoнa сoлиқ тўлoвини тўлoвчилaр белгилaнгaн чегaрaвий миқдoр oшиб кетгaн oйдaн кейинги oйнинг бoшидaн бoшлaб умумбелгилaнгaн сoлиқлaрни тўлaшгa ўтaдилaр. Ушбу нoрмaлaр бaрчa сoлиқ тўлoвчилaр учун бир ҳилдa қўллaнилaди, шу жумлaдaн, oилaвий кoрxoнaлaр учун ҳaм.

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган семинарда кўплаб тадбиркорларнинг солиқ қонунчилиги янгиликларига оид шу каби бир қанча саволларига мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди. Тадбир Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари  ўртасида кенгроқ тарғиб қилишдан иборат бўлди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар солиқ тизими янгиликларидан хабардор қилинди. Жорий йилда амалга кирган ўзгаришлар хўжалик юритувчи субъектлар, меҳнаткашлар даромади ошиши, ҳудудлар иқтисодиёти ривожига хизмат қилиши таъкидланди.

Семинар қатнашчилари томонидан билдирилган саволларнинг асосий қисми қўшилган қиймат солиғига тааллуқли бўлди. 2019 йил 1 январдан кимлар бу солиқни тўлашга ўтиши, қайси турдаги маҳсулотлар ҚҚСдан озод қилингани ҳақида батафсил маълумот берилди. Жавоблар аниқ мисол ва содда изоҳлар билан тўлдирилгани иштирокчиларда ортиқча тушунмовчилик қолмаслигини таъминлади.

М.ЖЎРАЕВ

Report typo