Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Омад ва бойлик илинжида афсунгарга борган аёл боридан ҳам айрилди

10.11.2022


Омад ва бойлик илинжида афсунгарга борган аёл боридан ҳам айрилди

Австралиялик маҳаллий аёл ҳаётдаги муваффақиятсизликлари сабаб экстрасенсга мурожаат қилди ва пулларидан айрилди.  Бу ҳақда 9 Now портали хабар тарқатган.

Воқеа Сидней шаҳрида содир бўлган. Аёл савдо марказида айланиб юриб, омад ва бойлик келтириш ваъда қилинган эълонни кўрган. Шунда у матнда боғланиш маълумотлари кўрсатилган эркакка мурожаат қилишга қарор қилган.

“Мен яқинда ажралиш ва автофалокатни бошдан кечирдим, шунинг учун онам билан эълонлардан бирини кўрганимизда ўйладим: “Нега йўқ!”, дейди австралиялик. 

Афсунгарнинг ёрдамчиси аёлни сеансга таклиф қилган, у бунинг учун атиги 30 Австралия доллари тўлаган.

“У мен ёмон балога йўлиққаним, барча муаммоларим қора афсун туфайли эканлигини айтди. Эркак дуони олиб ташлаш кераклиги, аксинча болаларим ҳаёти хавф остида қолишидан огоҳлантирди”, дея эслайди аёл. 

Дуони олиб ташлаш баҳоси 21 минг Австралия доллари (тахминан 150 648 330 сўм)дан ошиқни ташкил этган. Афсунгар нафақат мижозда, балки унинг уйида ҳам “тозалаш”ни амалга оширган. Хонадонга бир нечта экстрасенс келган, улар уй атрофига лимон шарбати ва қон кўринишидаги суюқлик сепган, шунингдек, руҳларнинг кичик ҳайкалчалари билан “жанг қилган”.

Устаси фаранг “халоскор” аёлга ўз “хизмат”и ҳақини тўлаш учун машина ва қимматбаҳо буюмларини сотишни таклиф қилган. Шундан сўнг, эркак ўлжасини қандайдир суюқлик ичишга мажбурлаган ва аёл унга пулларни тўлаган.

Орадан бир қанча вақт ўтгач, австралиялик тушундики, уни алдашди ва аёл фирибгарлар устидан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

Report typo