Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.06.2022


Қонун ҳамма учун баробар(ми?)

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев агар қариндошларидан кимдир қонун бузганлиги ҳолатини беркитиш учун унинг номидан фойдаланган бўлса, у жавобгарликка тортилиши керак, деб ҳисоблайди.  

"Кўп йиллар давомида биз Қозоғистонда ҳуқуқий давлат барпо қилдик. Унинг асосий принципи шуки, қонун ҳамма учун баробар. Агар қариндошларимдан кимдир мени орқа қилиб, қонун бузганлиги ҳолатини беркитиш учун номимдан фойдаланган бўлса, у жавобгарликка тортилиши керак", деб айтган Нурсултон Назарбоев таниқли қозоқ сиёсатшуноси Дониёр Ашимбоевга берган интервьюсида.

Собиқ президентнинг фикрича, айб суд тартибида исботланиши шарт. "Ҳар бир фуқаро қонуний ҳимоя ҳуқуқига эга эканлигини ҳам унутмаслик керак", дея таъкидлаган сиёсатчи.

Шу ўринда Нурсултон Назарбоев ўзининг собиқ куёвига алоқадор воқеаларни ёдга олган: "Ўйлайманки, Роҳат Алиев билан боғлиқ тарихни ҳамма яхши эслайди. У қизимнинг турмуш ўртоғи, набираларимнинг отаси, менга эса ўғилдай гап эди. Лекин буларнинг барчаси давлат унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига кўз юмиши учун асос бўла олмасди. У Қозоғистон қонунчилиги асосида айбланган эди. Бироқ қочиб кетишга улгурди ва қолган умри давомида яшириниб юрди. Ачинарли тақдир".

Мамлакат коррупцияга қарши кураш хизмати март ойида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва "Қозоқтелеком" АЖ маблағларини ўта йирик миқдорда ўзлаштириш факти бўйича шов-шувли жиноят иши тергови олиб борилаётганини хабар қилганди. Қонун ҳимоячилари Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболди ўғлини ушбу жиноятларни амалга оширганликда гумонлаб, қамоққа олган. Шунингдек, ўшанда у ва унинг собиқ хотини Гулмира Сотиболди ўзгалар бизнесини рейдерлик йўли билан тортиб олишга оид тергов иши бўйича ҳам гумонланаётгани, аёл ҳам қамоқда қолаётгани маълум қилинган.

Report typo