Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Қозоғистон университети филиалига 2 минг, ҚДУга кириш учун 5 минг...

23.02.2021


Қозоғистон университети филиалига 2 минг, ҚДУга кириш учун 5 минг...

Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда Қозоғистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбек ёшлари кўпчиликни ташкил этади. Ўқишга имтиҳонсиз қабул қилиш, контракт пули миқдорининг бизга нисбатан пастлиги кўпларни қўшни давлат сари бошлаётгани бор гап. Аммо айни вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолишга уринаётган кимсалар ҳам учраб турибди.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шундай ҳолатнинг олди олинди.

Муқаддам фирибгарлик ва пора беришга далолат этиш жиноятларини содир қилганлиги учун судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармаган С.Э. фуқаро М.А.га Қарши давлат университетида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг қизи М.Д.ни Мухтор Авезов номидаги Қозоғистон давлат университетининг Тошкент филиалига, унинг таниши У.Д.ни эса Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйишини айтади.

Бунинг эвазига М.Д. учун 2 минг, У.Д. учун эса 5 минг АҚШ доллари беришини талаб қилиб, Қарши шаҳридаги 34-мактаб ёнида 7 минг АҚШ долларини  фирибгарлик йўли билан олган вақтда ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва судда унинг қилмишига қонуний баҳо берилди.

Report typo