Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 декабрь, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Педагогика университети Шаҳрисабз филиалида IT-инкубация маркази иш бошлади

23.02.2021


Педагогика университети Шаҳрисабз филиалида IT-инкубация маркази иш бошлади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалида IT-инкубация маркази очилди. Тантанали равишда ўтган тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуницияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, университет раҳбарияти, Тошкент ахборот технологиялари Қарши филиали, IT-Park дирекцияси ҳудудий вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида филиал мутахассислари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари лойиҳалари ва дастурий ишланмалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди.

Айтиш ўринли, инкубация маркази ўз олдига илғор стартап ғоялар ва инновацион ишларни мониторинг қилиш, танлаш ва инкубация қилиш, ёшлар стартап жамоаларини шакллантириш, лойиҳа фаолиятига тайёрлаш бўйича инновациялар соҳасидаги ёшлар ташаббусларини аниқлаш, талабалар, докторантлар ва ёш олимларнинг илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш каби вазифаларни қўйган.

Марказда 2 та ўқув хонаси, замонавий компьютерлар ва зарур ахборот-коммуникация жиҳозлари мавжуд.

 

Report typo