Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

12.06.2020


ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИДА ОПЕРАЦИЯ УЧУН 2 МИЛЛИОН СЎМ ТАЛАБ ҚИЛИШДИ

Жиноятга жазо муқаррар

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги нашри – “Постда” ёзмоқда.

Маълум бўлишича, вилоят перинатал марказида гинекология бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ж.Э. Қарши шаҳрида яшовчи, уй бекаси Р.Д.да гинекологик жарроҳлик амалиётини ўтказади. Шундан сўнг айни хизмати учун 2 миллион сўм пул талаб қилади. 

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шифокор фуқародан 1 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулни хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Афсусланарлиси, бу Қашқадарёдаги ягона ҳолат эмас. Ўтган йили Қарши шаҳар туғруқ комплексида пул талаб қилинганлиги ҳолати Республика даражасида муҳокама қилинган, натижада туғруқ комплекси бош врачи Салима Ачиловага нисбатан дастлаб “ҳайфсан” интизомий чораси кўрилган, кейин эса ишдан бўшатилган эди. Аммо орадан бироз вақт ўтиб, бош врач ўз ишига қайтди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: агар ўшанда туғруқхонада тамагирлик ҳолати учрамаган бўлса, бош врач ва бошқа алоқадор ходимларга нега чора кўрилган, нега ишдан бўшатилган эди? Нима бўлганда ҳам бундай муассасаларда текинга туғиб бўлмаслигини кўплаб аёллар, уларнинг яқинлари жуда яхши билишади...

Report typo