Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

31.01.2020


ПИЧОҚ ВА КАСТЕТ ОЛИБ, САЙРГА ЧИҚИЛАДИМИ?

Назорат ва натижа

Туристик намойиш объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан "Тиғ" профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказилиб, бунда ўқотар қуроллар, ўткир тиғли жисмлар, бейсбол таёғи ва шунга ўхшаш хавфли воситалардан фойдаланган ҳолда жиноят содир этилишининг олдини олишга эътибор қаратилади.

Шу йилнинг 27 январь куни олиб борилган тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбонида сайр қилиб юрган икки йигитнинг хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олинган. Улар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 1997 йилда Чироқчи туманида туғилган М.М.нинг ёнида ўткир тиғли пичоқ, 2000 йилда Шаҳрисабз шаҳрида туғилган Х.Т.нинг ёнида қўл бармоқларига кийиладиган темир совуқ қурол - кастет борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ўзгалар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи бу каби буюмларни олиб юрмаслик бўйича тушунтиришлар берилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo