Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Пойдеворда беркитилган капсуладан аср ошган мактаб газетаси чиқди

02.05.2024


Пойдеворда беркитилган капсуладан аср ошган мактаб газетаси чиқди

 

АҚШда мактаб биносини бузиш жараёнида 1920 йилга оид капсула топилди, деб ёзади Fox News манбаси.

Хабарда айтилишича, Миннесота штатидаги ўрта мактаб пойдеворига беркитилган капсула қурилиш бригадаси бинони бузиб олаётган пайтда топилган. Ўтмишдан хабар махсус оммавий тадбирда очилган. Унинг ичидан мактаб рамзи туширилган магнит, 1920 йилда чоп этилган мактаб газетаси, ўқитувчилар рўйхати ва молиявий ҳисоботлар каби турли ашёлар чиққан.

"Жамиятимиз тарихи ва бу муҳташам мактабни қурган одамлар ҳақида кўпроқ билиш ҳар доим қизиқарли", деган мазкур таълим ташкилоти директори Жефф Элстад.

Умумтаълим мактаби вакилларининг айтишича, топилган ашёларнинг бир қисми янги бинода оммавий кўргазмага қўйилади, қолган атиқалар эса маҳаллий музейга топширилади.

Report typo