Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

АЗИЗБЕК

26.12.2016


ПОЛВОНЛАРИМИЗ ИККИНЧИ БЎЛИШДИ

 

Унда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган полвонлар қаторида қўшни давлатлардан ҳам спортчилар ғолиблик учун беллашгани мусобақанинг янада қизиқарли ўтишини таъминлади.

- Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ўтди, - дейди дзюдо бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Фозил Холбозоров. – Буни ҳар бир вазн учун кечган кураш муросасиз ўтганидан ҳам билиш мумкин. Яна шу нарсага амин бўлдимки, юртимизда йилдан йилга маҳоратли ва истеъдодли ёш дзюдочилар сафи кенгайиб бормоқда.

Халқаро мусобақада  вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан Бухоро вилояти вакиллари, иккинчи поғонадан вилоятимиз терма жамоаси ўрин эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Самарқанд ва Хоразм вилояти полвонларига насиб этди.

АЗИЗБЕК

Report typo