Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Президент ваколат муддати тугамасданоқ лавозимини тарк этмоқчи, ўрнига ўғил даъвогар

17.02.2022


Президент ваколат муддати тугамасданоқ лавозимини тарк этмоқчи, ўрнига ўғил даъвогар

Туркманистонда муддатидан аввалги президентлик сайлови 12 мартда бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ёрдамчиси Безирген Қораев берган маълумотларга асосланиб хабар тарқатган.

Халқ Маслаҳати (парламент юқори палатаси)нинг яқинда бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида президент Гурбангули Бердимуҳамедов давлат бошқарувида ёш раҳбарларга йўл бериш кераклиги ҳақида гапирганди.

"Давлат раҳбари топшириғига асосан МСК кейинги ойда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ишларини бошлади", деган Безирген Қораев.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Туркманистонда туғилган ва охирги 15 йил давомида муқим яшаган ҳамда ишлаган мамлакат фуқаролари президент лавозимига сайланиши мумкин. Номзод 40 ёшга тўлган бўлиши, давлат тилини мукаммал билиши керак. Ваколат муддати - етти йил.

Қўшни республикада сўнгги президентлик сайлови 2017 йилда бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов катта устунлик билан ғалаба қозонган. У жорий йил июнь ойида 65 ёшга тўлади, дастлаб 2007 йилда ўтказилган сайловда мамлакат президентлигига сайланган. 2012 йилги сайлов натижаларига кўра эса иккинчи беш йиллик муддатга лавозимда қолган.

2016 йилда Туркманистон парламенти бир кишининг президентлик ваколати муддати (беш йилдан икки марта) борасидаги человни бекор қилгач, Гурбангули Бердимуҳамедовда давлат раҳбарлиги лавозими учун учинчи бор ўз номзодини илгари суриш имконияти очилди ва 2017 йилда конституцияга киритилган янги тузатишга асосан беш йиллик муддат ўрнига етти йилга президент этиб сайланганди. 

Куни кеча бўлиб ўтган Туркманистон халқ демократик партиясининг тўққизинчи навбатдан  ташқари съездида бош вазир ўринбосари, амалдаги мамлакат раҳбарининг ўғли Сардор Бердимуҳамедов президентликка номзод сифатида кўрсатилди.

Report typo