Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Рақамлаштирилган буюмлар ўқувчи психологиясига қандай таъсир этади?

02.03.2021


Рақамлаштирилган буюмлар ўқувчи психологиясига қандай таъсир этади?

Экранли гаджетлардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш ўқувчиларда  равон сўзлаш, диққатни жамлаш, хотира ва фикрлаш қобилияти ривожланиши суст кечишига олиб келиши мумкин.

Москва давлат педагогика университети олимлари рақамлаштирилган буюмларнинг бола психологияси ривожланишига таъсирини ўрганишга қаратилган тадқиқоти давомида шундай хулосага келишган.

"Боланинг ақлий ривожланиши учун энг катта хавф вақтичоғлик учун фойдаланиладиган экранли гаджетлар билан боғлиқ. Улар рақамли қурилмалардан қанча эрта фойдаланишни бошласа, психологик функциялар - равон сўзлаш, диққатни жамлаш, хотира ва фикрлаш қобилияти ривожланишида шунча оғир асоратлар қолдириши мумкин. Бу асосан боланинг мактаб даврида таълимни ўзлаштириш, ўзини шакллантириш, шунингдек, ижодий фаолиятга тайёрлиги ва интилишида кучли кўзга ташлана бошлайди", дейди  тадқиқот раҳбари профессор Сергей   Степанов.

Олимнинг қўшимча қилишича, агар ўсмирлар гаджетлардан илм ўрганиш ва билимини мустаҳкамлаш мақсадида вақти-вақти билан, меъёрида фойдаланса, унда рақамлаштирилган буюмларнинг психологик функциялар ривожланишига ижобий таъсирини кутиш мумкин.

Бироқ, тадқиқот натижалари ўқувчиларнинг кўпчилиги гаджетлардан вақтичоғлик учун фойдаланишини кўрсатган. Хусусан, олимлар ота-оналар ўртасида ўтказган сўровда қарийб 60 фоиз иштирокчи болалари экранли қурилмалардан бўш вақтида, атиги 40 фоизи эса билим олиш ва дунёқарашини кенгайтириш учун фойдаланишини билдирган.

Шунингдек, сўралганларнинг 70 фоизи фарзандлари телевизор кўришига, 60 фоизи электрон ўйин қурилмаларидан фойдаланишига қаршилик кўрсатмаслигини айтган. Шу билан бирга, 66 фоиз катталар болалари учун смартфондан, 57 фоизи компьютердан ва 47  фоизи планшетдан фойдаланишда меъёр ўрнатган.

Олимлар тавсиясига кўра, ўқувчиларда рақамлаштиришнинг акс таъсирини камайтириш учун қўшимча машғулотлар ёрдамида уларда ақлий ва ижодий қобилиятни кучайтириш керак. Мактаб таълимида ҳозирда етишмаётгани яққол аён бўлиб турган ижодий йўналишдаги дарсларни кўпайтириш ҳам ҳеч кимга халал бермайди.

 

Report typo