Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Ўғрилиги учун 4 марта судланган фуқарони яна ўғриликда гумон қилишиб, уриб, дарахтга боғлаб қўйишди

23.03.2021


Ўғрилиги учун 4 марта судланган фуқарони яна ўғриликда гумон қилишиб, уриб, дарахтга боғлаб қўйишди

“Tik Tok” ижтимоий тармоғига “Миришкордаги ўғри қўлга тушдими? Уни боғлаб қўйишдан мақсад нима?” сарлавҳаси остида видеолавҳа жойланди. Бу бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти расмий муносабат билдирди.

Аниқлик киритилишича, шу йилнинг 20 февраль куни соат 22:30 ларда 33 ёшли Ғ.Қ. ва 29 ёшли А.Б. Миришкор тумани Янги Миришкор маҳалласида 31 ёшли А.Т. маст ҳолатда юрганини кўришади. Уни ўғрилик қилиш мақсадида келган, деб ўйлаб танасининг турли жойларига уришади ва дарахтга ип билан боғлаб қўйишади. Натижада маст киши 1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида дарахтда боғланган ҳолда туради.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.Т. муқаддам ўғрилик жинояти учун 4 маротаба судланганлиги, уни шу сабабдан уриб дарахтга боғлаб қўйганликлари ва бу ҳолатни видеога тушириб, “Tik Tok” ижтимоий тармоғига жойлаганликлари аниқланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида А.Т.да енгил тан жароҳатлари аниқлангани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ғ.Қ. ва А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисми (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Report typo