Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Сайёрадаги энг баланд тоғ чўққисига чиқиш бўйича янги рекорд ўрнатилди

16.05.2024


Сайёрадаги энг баланд тоғ чўққисига чиқиш бўйича янги рекорд ўрнатилди

Непаллик гид Эверестни 29 марта забт этиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Bild телеграм канали хабар тарқатган.

54 ёшли Ками Рита 1994 йилдан буён мунтазам равишда сайёрадаги энг баланд тоғ чўққисига чиқиш билан шуғулланиб келган.

Маълумки, 2015 йилда у машҳур баландликка кўтарилиш чоғида қор кўчкисидан омон қолишга муваффақ бўлган. Ўша куни 19 киши офат қурбонига айланган.

Аввалроқ Daily Star манбаси Эмма Кин исмли альпинист аёл Эверестга чиқиш вақтида қўтос ҳужумига учрагани ҳақида маълум қилган. Жабрланувчининг айтишича, унга ҳамла қилган ёввойи ҳайвон оёғини шикастлаб, чуқур очиқ жароҳат қолдирган. Оқибатда у бир неча бор ҳушини йўқотган ва ўзига ёрдам кўрсатган дўстлари туфайли тикланиб олган.

Ўтган йили эса хитойлик икки альпинист ўлим билан курашаётган аёлни қутқариш учун Эверестни забт этиш мақсадидан воз кечган. Ваҳоланки, улар чўққига кўтарилишигача 300 метр масофа қолган бўлган.

Report typo