Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

08.10.2019


САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ БОРМОҚДА?

Шундай тадбирлардан бири Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти Қарши филиалида бўлиб ўтди. Филиал ўқитувчи ва талабалари, Қарши тумани сайловини мувофиқлаштирувчи туман сайлов комиссияси, Қарши шаҳридаги сайлов округи аъзолари қатнашган тадбирда қайд этилганидек, бу йил мамлакат парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Сайловларда биринчи марта бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эга. Булар - "Миллий тикланиш" демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -  Ўзбекистон либерал-демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси. Сайлов кодексига асосан, энди ҳар бир сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаши зарур. Шундагина сиёсий партия депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин бўлади. Сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи, шулардан икки миллиондан зиёд ёшлар илк бор овоз беради.

- Бош қомусимизнинг 117-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади" деб мустаҳкамлаб қўйилган, - дейди филиал директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Ҳамроқул Равшанов. - Шундай экан, бўлажак сайловларда овоз бериб, ўз хоҳиш-иродамизни эркин билдириш - ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Бугунги тадбирда шу ҳақда ҳам атрофлича фикрлашилди.

Мулоқотда, шунингдек, "Сайловда кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг ўрни ва роли", "Сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони" каби мавзуларда маърузалар тингланди. Талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo