Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
2 май, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.06.2023


САНОАТДАГИ ЎСИШ БЎЙИЧА ҚАШҚАДАРЁ – КУЧЛИ УЧЛИКДА

Долзарб статистика

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил январь-май ойларида вилоятимиз корхоналари томонидан 11 триллион 381 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси 106,5 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайтида қайд этилишича, Қашқадарё 2023 йилнинг дастлабки беш ойи якунлари бўйича саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси энг юқори даражага кўтарилган ҳудудлар (Жиззах (106,7 фоиз) ва Сирдарё (106,5 фоиз) вилоятлари билан бирга) қаторидан жой олган. Таққос учун – республика миқёсида худди шу даврда мазкур кўрсаткич 105,7 фоизга тенг бўлган.

Report typo