Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 май, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ҚИЛИЧЕВ

25.01.2018


“СЕВИНЧ”НИ 3 НАФАР ЕТАКЧИ ТАРК ЭТДИ

Клуб матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, мавсумлар оралиғида жамоани уч нафар етакчи футболчи тарк этган. Улар узоқ йиллар давомида “Севинч”да ўйнаб келган Камола Рисқиева,  Ильвина Аблякимова ва Шаҳзода Жамоловадир. Ушбу футболчилар бошқа жамоалар билан шартнома имзолаган.

Қолган 28 нафар футболчи қизлар эса айни пайтда жамоа https://www.cialissansordonnancefr24.com/ билан бирга.

Ўқув машғулотлари жараёнида таркибга янги футболчиларни жалб этиш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Севинч” 20 та учрашув ўтказиб, уларнинг 17 тасида ғалабага эришди. Биронта дуранг натижа қайд этгани йўқ. Бекободнинг “Металлург W” жамоасидан уйда ва сафарда учралган икки мағлубият ҳамда Ғузорда “Шўртан Lady”га бой берилган бир ўйин жамоани чемпионлик шоҳсупасидан маҳрум қилди. Якунда “Севинч” 51 очко тўплаб, ўзидан 9 очко кўп жамғарган, мавсум давомида бирорта мағлубият тугул дуранг натижа қайд этмаган “Металлург W”дан сўнг иккинчи ўринни банд этди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Report typo