Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.05.2023


Шаҳрисабзда – халқаро мода фестивали

Жорий йил 12-13 май кунлари Шаҳрисабз шаҳрида “Ethno and modern fashion week” (“Миллий ва замонавий мода ҳафтаси”) халқаро фестивали ўтказилади.

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси режасига кўра, фестиваль доирасида хорижий ва маҳаллий брендларнинг либослар коллекциялари намойиш этилиб, ёш модельер ва дизайнерлар ижодий ишларининг тақдимотлари уюштирилади.

Айни пайтда шу икки кун давомида Шаҳрисабзда чет эллик меҳмонлар иштирокида мавзуга доир илмий-амалий конференция, маҳорат дарслари ва учрашувлар, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик буюмлари ҳамда  Қашқадарёга хос анъанавий таомлар кўргазма-ярмаркалари, этноспорт турлари бўйича беллашувлар ва кўргазмали чиқишлар ташкил этилади.

Report typo