Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Шаҳрисабздаги ярмарка растасида 210 миллион сўмлик пақилдоқ борлиги аниқланди

23.12.2020


Шаҳрисабздаги ярмарка растасида 210 миллион сўмлик пақилдоқ борлиги аниқланди

Янги йил байрами яқинлашаркан, турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизга пиротехника воситалари олиб кирилиши ва савдосига чек қўйилганига қарамай, одамлар саломатлигига хавф соладиган, тинчини бузадиган бундай воситалар сотувини авж олдиришда нафс бандалари асосий ўрин тутмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 19 декабрь куни соат 10:20 ларда Шаҳрисабз шаҳар Пиллакашлик маҳалласи ҳудудидаги “Корзинка” савдо мажмуаси олдида ташкил этилган савдо ярмаркаси растасида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Х.Б. га тегишли 27 хил турдаги жами 1144 дона, 210 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Худди шу куни соат 18:20 да эса Қарши шаҳар Мустақиллик шоҳкўчасида ҳаракатланиб кетаётган, Қарши шаҳрилик Ж.Х. ҳамда Н.Д.нинг қўлида бўлган спорт сумкаси ички ишлар ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган 24 дона “7 ШОТ” номли пиротехника воситаси борлиги маълум бўлди.

Тегишли қонунларга риоя қилмаганлар-ку қилмишига яраша жазога тортилади, бироқ пақилдоқ харид қилмоқчи бўлганлар байрам буларсиз ҳам зўр ўтишини унутмасликлари зарур. Ҳар ҳолда “Қош қўяман деб кўз чиқарма” деган нақл бежиз айтилмаган.

Report typo