Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

КОМРОНБЕК

22.07.2022


ШОҲСУПАДА - ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАР

Оғир атлетика

Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вилоятимиз спортчилари ҳам шоҳсупадан ўрин эгаллашмоқда.

67 килограмм вазн тоифасидаги ўсмирлар баҳсида Бобур Умидов даст кўтариш ва икки кураш баҳсларида эришган натижаларига кўра, бронза медали соҳиби бўлди.

Яна бир спортчимиз Зиёда Худойқулова ҳам ўсмирлар ўртасида 47 килограмм вазнда бронза медални қўлга киритди.

Бундан ташқари, ўсмир қизлар ўртасида 71 килограмм вазн тоифасида Дилноза Файзуллаева даст кўтаришда кумуш ва икки кураш натижаси бўйича бронза медалга сазовор бўлди.

Мусобақа давом этмоқда.

КОМРОНБЕК

 

Report typo