Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 февраль, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU

23.01.2025


Собиқ бош вазир ва унинг рафиқасига ҳукм ўқилди

Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонни коррупция айблови бўйича 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатган. 

Сиёсатчининг рафиқаси Бушра Биби ҳам худди шундай айблов билан 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бундан ташқари, маҳкумлар катта миқдордаги жаримага тортилган бўлиб, агар кўрсатилган сумма тўланмаса, уларга қўшимча яна олти ой муддат берилиши мумкин. 

Таъкидланишича, собиқ бош вазир ва унинг хотини 2018 йилда ер участкасини пора сифатида олишган, уларнинг қонунга зид фаолиятини яшириш учун хизмат қилган Al-Qadir Trust хайрия фондини бошқарган даврларида ноқонуний даромадларини легаллаштирганлар.

Имрон Хон 2018-2022 йилларда Покистон ҳукуматини бошқарган. У мамлакат парламенти эълон қилган ишончсизлик вотуми сабаб лавозимидан четлатилган. 2023 йилдан буён эса давлат бойликлари омборидаги хориждан келтирилган совғаларни сотганлиги ҳақидаги ҳукм бўйича қамоқ жазосини ўтаб келмоқда.

Report typo