Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ф.ЖАББОРОВ.

03.03.2017


СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Қайд этиш жоиз, ушбу танлов талабаларнинг солиқ қонунчилиги соҳасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини шакллантириш, уларни мамлакатимизда солиқ сиёсатини янада эркинлаштириш борасида қилинаётган ишларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Мазкур танловнинг минтақавий босқичида Қарши давлат университетининг “Инноватор”, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ислоҳотчи”, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг “Солиқ инфо”, Термиз давлат университетининг “Тадбиркорлар” жамоалари ўзаро баҳслашди.

Биринчи шартда жамоалар сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ солиш ва солиқ маъмурчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини қанчалик тушунишларини ифодалаб бердилар. Шунингдек, жамиятда солиқ маданиятини юксалтиришга қаратилган таклифларни кўргазмали тарзда намойиш этдилар.

Иккинчи шартда ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир жамоага соҳага оид бештадан савол берилиб, иштирокчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди.

Танловнинг “Уйга вазифа” номли учинчи шартида жамоалар томонидан солиқ тўловчи — давлат солиқ хизмати органлари — давлат бюджети муносабатлари, шу жумладан, солиқларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти мавзуларида ҳамда соҳага оид бошқа саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

Тўртинчи шарт - жамоалар сардорларининг ўзаро баҳсида билетлар асосида тушган саволларга жавоблар қайтарилди.

Танловда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ислоҳотчи” жамоаси энг кўп балл жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Термиз давлат университетининг “Тадбиркорлар” жамоаси иккинчи ўринга, Қарши давлат университетининг “Инноватор” жамоаси учинчи ўринга лойиқ топилди.

- Бугунги беллашувда муваффақиятли иштирок этдик, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ислоҳотчи” жамоаси сардори Наврўз Шавкатов. – Бу, шуб-ҳасиз, кўрилган жиддий тайёргарлик натижаси. Кейинги босқичда ҳам муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф.ЖАББОРОВ.

Report typo