Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

22.03.2017


СПОРТЧИ ҚИЗЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

Шу муносабат билан Қарши олимпия захиралари коллежида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоятимиз марказидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ҳамда спортнинг у ёки бу тури билан мунтазам шуғулланаётган 1 минг 693 нафар спортчи қизга Президент совғалари улашилди.

- Бугун 36 нафар ўқувчим Президент совғасини олди, - дейди Қарши шаҳридаги 29-мактаб директори Жамила Тўрақулова. – Улардан 12 нафари бадиий гимнастика билан шуғулланади, шунингдек, улар орасида спортнинг футбол, каратэ, шахмат, дзюдо каби турлари бўйича республика миқёсида ўтказилган мусобақалар ғолиблари бор. Айни дам ўқувчиларим қаторида мен ҳам жуда мамнунман. Албатта, ёш спортчи қизларимизга берилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик уларнинг ғалабаларга бўлган иштиёқини орттиради, келгусидаги ютуқларига замин ҳозирлайди. 

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугун ёш спортчиларимиз жаҳон чемпионатларию халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Айниқса, вилоятимизда спорт билан шуғулланиш учун яратилаётган замонавий шарт-шароитлар туфайли мунтазам спорт билан шуғулланувчи қизлар сони сезиларли даражада ошди. Бу эса ёш авлоднинг саломатлиги ва жисмоний ривожланишига катта таъсир кўрсатаяпти.

Тадбир доирасида ташкил этилган концерт дастури ёш спортчи қизларга қувонч бахш этди. Шу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

Азизбек НОРОВ

Report typo