Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 ноябрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.11.2023


Суд 60 йиллик никоҳни бекор қилишни ёқламади

Ҳиндистонлик эркак 27 йилдан буён суд орқали хотини билан ажрашишга уринади, дея хабар берган Oddity Central манбаси.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 89 ёшли ҳарбий пенсионер Нирмал Панесар 1963 йилда Каур  исмли аёлга уйланган. Бироқ, 1996 йилда у округ судига ажрашиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган. Даъвогарнинг хотини, аксинча, оилага дарз кетишини истамаган ва бор кучи билан муносабатларини сақлаб қолиш учун курашишини маълум қилган. 

Шундан сўнг суд аёлнинг тарафини олиб, Нирмал Панесарнинг даъвосини қондиришни рад этган. У ўшандан буён мамлакат олий суди орқали ажримга эришиш учун уриниб, ҳар гал инкор жавобини олиб келган.

Охирги мажлисда суд жуфтлик никоҳини "қутқариб қолиш имконсиз" бўлсада, бу ажрашишни ёқлаш учун етарли эмас, деган қарорга келган.

"Бизнинг фикримизча, никоҳ институти жамиятда муҳим ўрин тутиши ва муҳим роль ўйнашини унутмаслик керак", дейилади суд баёнотида.

Report typo