Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 сентябрь, душанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

14.07.2020


ТАҚИҚЛАНГАН ДАЪВАТЛАРНИ ТИНГЛАБ, ТАРҚАТГАН

Бугун дин ўрганаман, шариат амалларини бажараман, деган кишига юртимизда етарли шароит бор. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ташаббуси билан чоп этилаётган диний адабиётлар, эфирга узатилаётган кўрсатувлар, эшиттиришлар бу борадаги эҳтиёжни қондиришга кифоя қилади. Қолаверса, кўплаб сайтлар, ижтимоий тармоқларда махсус диний каналлар ҳам юритиладики, улар орқали исталган масалага жавоб топиш мумкин.

 

Аммо тўғриси қолиб, нотўғри манбалардан саволларига жавоб излайдиган, адашган оқимларга эргашадиганлар ҳам, афсуски, учраб турибди. Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати шу ҳақдаги хабарни ўз расмий каналида эълон қилди.

Қайд этилишича, Косон туманида туғилган, 32 ёшли К.Э. гумонланувчи сифатида қўл телефони ДХХ Косон тумани бўлинмаси ва ИИБ ходимлари томонидан махсус текширувдан ўтказилганда, “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали Абдуллоҳ Зуфар, Маҳмуд Абдимўмин, Абдуллоҳ Бухорий каби ислом динини ниқоб қилиб олган шахсларнинг диний мазмундаги тақиқланган даъватларини тинглаб, телефони хотирасида сақлагани ҳамда бошқаларга тарқатганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат Қарши тумани маъмурий судида кўриб чиқиларкан, К.Э. қилмишига чин дилдан пушаймонлигини айтиб, оилавий шароити оғирлиги, ишсизлигини билдирди.

Жазолаш эмас, тўғри йўлга бошлаш том маънодаги адолат мезони эканлигидан келиб чиқиб, унга нисбатан енгил жазо тайинланди. Жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилиши лозимлиги тушунтирилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo