Австралиянинг Тасмания университети олимлари охирги 20 йилда дунё бўйича ўта кучли ўрмон ёнғинлари сони икки баробарга кўпайганини аниқладилар. Бу ҳақда Nature Ecology & Evolution илмий журналида эълон қилинган материлда сўз борган.
Тадқиқотчилар жамоаси хулосалари 2003 йилдан 2023 йилгача юз берган турли табиий ёнғинлар натижасида ажралган энергиянинг сунъий йўлдош кузатуви ёрдамидаги ҳисоб-китобларига асосланган.
Олимлар жами 30 миллионта ёнғинни аниқлашган. Кейин улардан энг юқори энергия чиқарган 2913 таси, яъни энг кучли ўчоқларнинг 0,01 фоизини танланган.
Изланишлар бу ўта кучли ёнғинлар тез-тез содир бўлиб, кўрсатилган даврда улар сони икки баробарга кўпайганини кўрсатган. Бундан ташқари, "ўта кучли ёнғин" мезонлари ҳам ўзгарган.
Сўнгги йилларда рўй берган интенсив ёнғин ҳодисалари 2000-йиллар бошидаги алангаларга нисбатан икки баробар кўп энергия ишлаб чиқарган. Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, бу натижа табиий ёнғинлар кучайиб бораётгани ҳақидаги охирги маълумотларга мос келади.