Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
30 сентябрь, чоршанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Замира РЎЗИЕВА.

06.03.2017


ТАЪЛИМ ВА МУТАХАССИСЛИК

Вилоят ҳокимлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар, халқ таълими бошқармалари, вилоят меҳнат бош бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  мазкур тадбирга жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлайдиган ўқувчилар, коллеж битирувчилари ва ота-оналар таклиф этилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим муассасалари фаолияти билан таништиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

- Келажакда тиббиёт соҳаси мутахассиси бўлмоқчиман, - дейди Қарши шаҳридаги 32-мактаб ўқувчиси Шаҳризода Равшанова. – Кўргазмада тиббиёт йўналишидаги коллежлар фаолияти билан яқиндан танишдим. Улардаги имкониятлар, шарт-шароитлар билан қизиқдим. 

Бу йил вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини 52 минг 93 нафар ўғил-қиз тамомлайди. Улар ҳудуддаги мавжуд 137 та касб-ҳунар коллежи ва 7 академик лицейда таълимни давом эттиришлари учун барча имкониятлар муҳайё.

Шунингдек, жорий йил вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни 49 минг 460 нафар ёш битиради. Уларнинг бандлигини таъминлаш эса энг муҳим вазифа.

- Ярмаркада 445 та бўш иш ўрнини таклиф этаяпмиз, - дейди Ғузор туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими Анвар Иноятов. – Уларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, саноат, мактабгача таълим муассасаларидаги бўш иш ўринларидир.

Тадбирда ёшлар битирувчилар учун банклар томонидан таклиф этилаётган кредит турлари ва имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Замира РЎЗИЕВА.

Report typo