Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

БЕҲРЎЗБЕК

18.08.2022


ТАЙСОН ҚЎЛҚОПИНИ ҚОЗИҚҚА ИЛАДИ

Бокс

    Британиялик оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри ниҳоят спортни тарк этиши ростлигини тасдиқлади. Бу ҳақда у Twitterда ёзган.

Фьюри постни 12 август куни, яъни 34 ёшга тўлган куни ижтимоий тармоққа жойлаштирди. У узоқ мунозаралардан сўнг боксни тарк этишга қарор қилганини таъкидлади ва уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирди.

Тайсон Фьюри Бутунжаҳон бокс кенгашининг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Охирги жангда у ҳамюрти Диллиан Уайтни мағлуб этди ва шундан сўнг у спортдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Британиялик спортчи Владимир Кличко ва Деонтей Уайлдерга қарши жанги билан машҳур. У, айниқса, америкалик нокаутчи Уайлдер билан рингда уч марта учрашиб, икки марта ғалаба қозонган. Битта учрашув дуранг билан якунланган.

БЕҲРЎЗБЕК

Report typo